21 July 2010
06:50 - Қўқоннинг руслар қурган турмаси бузиб ташланди
Бугун 1878 йилнинг ёзида чор Россияси истилочилари томонидан Қўқонда казарма сифатида қурилиб, собиқ Иттифоқ даврида қамоқхонага айлантирилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББга қарашли 64/11-сонли муассаса бузиб ташланди. Водий вилоятларидаги Андижондагидан ташқари иккинчи вақтинчалик сақлаш ҳибсхонаси бўлган мазкур изолятор 2006 йилда талабга жавоб бермаслик важидан фойдаланишдан тўхтатилган, турмага ташриф буюрган Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмаси билан маҳбуслар бошқа муассасаларга кўчирилган эди.

Қўқон шаҳрини ободонлаштириш мақсадидаги вайронгарчиликлар сериясида қулаган бу маскан кўп кишиларнинг шўрини қуритган, дейди мухбиримиз.