21 July 2010
06:04 -
Президент икки спорт ҳакамини тақдирлади, улар бошига ҳам бошқа спортчиларининг куни тушади-ёв
Бугун Президент Ислом Карим махсус фармон билан футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларини бошқарган ҳакамларимиз Равшан Эрматовни “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, Рафаэл Илёсовни эса “Дўстлик” ордени билан тақдирлади. Матбуотда эълон қилинган мазкур фармон мутлақо кутилган эди, дейиш мумкин. Ҳакамларимиз Жанубий Африка Респубилкасидан қайтмасиданоқ бу ҳақда гап-сўзлар чиққан, уларнинг келиши билан Оқсаройда қабул қилиниши кутилган эди. Шундай бўлди ҳам: ҳакамлар тақдирланди, энди улар Оқсаройда қабул қилинса ҳам керак.
Бироқ қайси спортчи муваффақият қозониб, жаҳон ареналарида шуҳрат қозонса мамлакатга сиғмай қолмоқда. Масалан, бокс бўйича жаҳон чемпиони Руслан Чагаевга мамлакатнинг биринчи бойвучча хонимнинг кўнгли суст кетгани учун Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлди. Шу соҳадаги Олимпия чемпиони Муҳаммадқдир Абдуллаевни маҳаллий зўровонлар калтаклашган, шахмат бўйича жаҳон чемпионимиз Рустам Қосимжонов ҳам мамлакатга сиғмайроқ турибди.