21 July 2010
07:26 - Немис экспертига кўра, ўзбекларнинг қирғин қилинишига кўз юмган Ислом Карим олқишланишга лойиқ, ўзбеклар нима қилиши керак?
Русларнинг Regnum Новости агентлиги демократиядан кўпроқ немисларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган ва шу сабабли демократик принципларни унутиб бўлган Конрад Аденауэр фондининг Марказий Осиё ва Қозоғистон (номининг аҳмоқоналигига қаранг, гўёки, Қозоғистон Марказий Осиёда эмас) бўйича вакили Томас Кунценинг қуйидаги сўзларини келтиради: “Ўзбекистан Қирғизистондаги воқеаларнинг ёйилиб кетмаслигини олдини олиш учун кескин ҳаракатлар қилди. Тўғри, Қирғизистонда бўлган воқеалар – ўзбекларга қарши қонли қирғин эди. Шундай бўлса ҳам, баъзибир кузатувчиларнинг хавотирлигига қарамасдан, Ўзбекистон Қирғизистонга армия киритиш имкониятдан фойланмади”.

Ўз миллатига нисбатан хоинлик қилган Ўзбекистон режими раҳбарларини бу шаклда оқлашга интилишнинг мақсади нима?

Айни пайтда бу немиснинг ифлоси Қирғизистонга демократияни ривожлантириш ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш бўйича берилаётган халқаро ёрдам натижа бермаётганини, яъни Қирғизистонда демократияни ривожлантириш ва инсон ҳуқуқларига риоя қилиш йўналишида натижа йўқлигини тан олади.

Хўш, шундай бўлса, Ислом Карим режими ўзбекларнинг қирғин қилинишига кўз юмиб, нимага эришди? Ўзбекларнинг қони эвазига Қирғизистонда диктатуранинг мустаҳкамланишигами? Ўзбекнинг қони шунга тўкилдими?

Томас Кунцедан сўраш керак: Германияга қўшни бўлган мамлакатларнинг бирида, масалан, Чехия ёки Польшада немислар қирғин қилинса, Германиядаги 100 миллион немис бунга тамошабин бўлиб ўтирармиди?

Аслида, саволни Томас Кунце каби ифлосларга эмас, ўз ўзбекларимизга бериш керак: Биз ўзи миллатмизми? Миллатнинг бир қисми қирғин қилинганда, бошқа қисми тамошабин бўлиб турди, демак, биз миллат эмас, қорамоллар подаси эканлигимизни дунёга намойиш қилмадикми?

Ўзбекистон ичидаги диктатура остида оғзини юмишга мажбур бўлган ўзбекларни қўйиб туринг, юрт ташқарисига қочиб олиб, ўзини демократ ёки ҳуқуқ ҳимоячиси деб кўрсатишга интилаётган ўзбеклардан сўраш керак: Ўзбекистон ҳукуматидан Қирғизистондаги ўзбекларни ҳимоя қилишни, энг камида, “Бирлик” каби талаб қилдингизми?

Гапни пўст калласини айтсак: Эй ўзбеклар, энди нима қилмоқчисиз ўзи? Мақсад қорамол бўлиб қолаверишми ёки миллат бўлишга интилишми? Қачонгача, Томас Кунце каби ифлослар бизни мазах қилишади?