20 July 2010
23:31 -
Ҳибсга олинган “Тошавтотеххизмат” ширкати раҳбари яқинларига кўрсатилмаяпти
Бундан 2,5 ой аввал порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмон қилиш ва талон-тарожликда айбланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳибсга олинган “Тошавтотеххизмат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Набижон Жўраев оила аъзоларига кўрсатилмаяпти. Тоштурмада сақланаётган бу амалдор ҳам март-апрель ойларида мамлакатдаги “бой”ларга қарши бошланган кампания доирасида ҳибсга олинганди. Жўраевнинг авдокатлари терговларнинг давом этаётгани, жиноят иши материалларининг тергов сирини сақлаш важидан ошкор қилинмаслигини таъкидаламоқда.