20 July 2010
23:09 -
Бухорода автомобилнинг газ баллони портлади, милиция инспектори жиддий жароҳат олди
Бухородаги манбаларимиздан олинган хабарда таъкидланишича, шаҳарга кираверишдаги йўл патрул хизмати маскани олдида тўхтатилган Газ-24 автомабилига ўрнатилган пропан газ баллони портлаб кетди. Натижада ҳайдовчининг ҳужжатларини текшириш учун машина олдига келган милиция инспекторининг қўли узилиб тушган, ҳайдовчи эса елкасидан жароҳатланган.
Мазкур ҳодиса юзасидан прокуратура органи томонидан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳодиса жабрланувчиларининг ҳаёти хавфдан холи, портлашнинг шаҳарда ҳаво ҳарорати ўта юқори бўлгани сабабли келиб чиққани айтилмоқда.
Шаҳарликлар ўз хонадонларида бундан 4 кун аввал Цельсий шкаласи бўйича 62 градус иссқини кузатишган, лекин расмий хабарларда ҳарорат 44 градусдан ошмагани қайд этилади.