21 July 2010
00:15 - Урганчдаги ҳарбий қисм хизматчиси қотиллик ва босқинчиликда айбланмоқда
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги 58043-сонли ҳарбий қисмда шартнома асосида хизмат қилаётган (1987 йилда туғилган) фарғоналик Ҳусниддин Тоҳиров қотиллик ва босқинчиликда айбланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан олиб борилган жиноят иши материалларига кўра, Ҳусниддин шу йилнинг 17 апрелида ижара хонадонлардан бирида ўлдирилиб, кўрпага ўраб ёқиб юборилган шахснинг ўлимида айбланган. Ҳусниддин Урганч вокзалида таътилга чиқиб, Фарғонага, уйига кетаётганида ҳибсга олинган.

Ҳодиса билан яқиндан шуғулланаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакилларига кўра, дастлабки терговлар даврида айблов Ҳусниддиннинг бўйинига ўта шафқатсиз усуллар билан қўйилган. Ҳарбий хизматчи ваҳшиёна қийноқларга солиниб, терговлар даврида ота-оналарига кўрсатилмаган.