10 July 2010
01:46 -
Ўзбекистон почта тизимига яна бир рақобатчи қўшилди - TNT Express
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган хабарларда таъкидланишича, Европадаги хатлар, жўнатмалар ва юкларни манзилларига элтувчи машҳур TNT Express компанияси Ўзбекистонда ҳам фаолият бошлади. 200 дан ортиқ мамлакатда ўз бўлимларига эга мазкур ширкат мамлакатимиз почта бозоридан қанчалик нон топиб ея олади, буни вақт кўрсатади. Чунки Ўзбекистонда ҳатто халқаро почта тизими ҳам маҳаллий ҳуқуни муҳофаза қилиш оргналарига бўйсундирилган. Яъни, жўнатмалар, мактублар улар томонидан мунтазам текшириб турилади.
Хабарларда почтачиларимизга рақобатчи сифатида кирган ширкат дунё бўйича 23 400 та автоулови, 1 200 дан ортиқ омборхонаси, 44 та самолёти ва 54000 нафардан ортиқ ишчига эга экани таъкидланган.
Хабарларда почтачиларимизга рақобатчи сифатида кирган ширкат дунё бўйича 23 400 та автоулови, 1 200 дан ортиқ омборхонаси, 44 та самолёти ва 54000 нафардан ортиқ ишчига эга экани таъкидланган.