10 July 2010
01:04 -
Термиз шаҳар ҳокими Турсун Қорахонов 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти суди Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-чи (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210-моддаси (Пора олиш) билан айбланган Термиз шаҳар ҳокими Турсун Қорахоновни 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.
У ўз ўринбосари воситачилигида маҳаллий табдиркорлардан биридан йирик миқдорда пора олаётган вақтда МХХнинг вилоят бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ҳибсга олинган.
Собиқ ҳокимнинг адвокати ҳимояси остидаги шахснинг айбсизлигини таъкидлаб, унинг провокация қурбони бўлгани ва уни тутиб берган шахснинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари гумаштаси эканини айтмоқда.