10 July 2010
00:16 - Қирғизлар Юлдуз Усмонова қўшиқларини бойкот қилди, уни ўзбеклар ҳам бойкот қилиши керак
Қирғизистонннинг маҳаллий телеканалларига иқтибосан хабар қилган “Озодлик” радиоси мамлакат бозорларида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг диск ва альбомлари йўқ қилинаётгани ҳақида хабар қилди. Маълум бўлишича, Юлдуз Усмонованинг қўшиқлари радиоэфирларидан олиб ташланмоқда экан. Бунга хонанданинг Ўш ва Жалолобод вилоятларида ўзбеклар қирғинига бағишланган "Қирғизларга" номли ашуласи сабаб бўлибди.

Қирғизистон Маданият ишлари вазирлиги қўшиқ мағзини чақиш учун махсус комиссия ҳам ташкил қилибди. Вазирлик мулозими Соҳиба Қодировага кўра, қўшиқ сабабли вазирлик Ўзбекистон томонига нота берган.

Табиий, “Озодлик” радиоси Андижонда Ўзбекистон ўзбеклари қирғин қилинганда Юлдуз Усмонова АҚШда кўнгилочар концертлар бериб юргани, қонхўрликни қораламагани, чунки, у ўша пайтда Ислом Карим дастурхонида ташлаб турилган суякларни ғажийдиган бир ит бўлганини гапирмайди. Чунки, бу радио ходимларининг ўзи ўша итлардандир.

Ўзбек халқи ўз ичидан чиққан итларни жиловлашни ўрганмас экан, кеча Андижонда, бугун Ўш-Жалолободда, эртага яна бир жойларда қонга ботирилаверади.