09 July 2010
23:33 -
Сурхондарёлик раҳбарлар оммавий порахўрликда айбланмоқда
Кечаги хабарларимизда Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими Абусамат Ҳожиқуловнинг ҳибсга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилгандик. Маълум бўлишича, ҳокимнинг ҳибсга олиниши мамлакат жанубидаги ҳодисаларнинг бир қисми бўлиб, Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Рустам Қўчқоров, Сурхондарё вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Рўзигул Сафарова, Термиз шаҳар ҳарбий гарнизони бошлиғи, подполковник Владимир Цой, Термиз шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Акмал Ахмедовлар ҳам порахўрликда айбланиб, ҳибсга олинган экан.
Бир-бири билан бевосита боғлиқ бўлмаган мазкур ҳибсга олишлар серияси давом этмоқда. Маълумотларга кўра, вилоятда кўзга кўринган тадбиркорлар, тужжорлар ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўлжасига айланган. Ҳозирда 20 дан ортиқ таниқли шахслар Термиздаги тергов изоляторларида тутиб турилибди.