04 July 2010
18:48 - Тожиклар Ислом Каримга Эрон орқали таъсир қилиш йўлини топдилар
Эроннинг Йўллар ва транспорт вазири Ҳамид Беҳбоний Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, Молия вазири Рустам Азимов билан учрашгани мамлакатимизда тарқатилган расмий хабарлардан ҳам маълум. Ўзбекистон ўзининг Форс қўлтиғи орқали ташиладиган юкларининг асосий қисми Эрон орқали ўтишини назарда тутиб, Эрондан транспорт тарифларини пасайтиришни сўрабди.

Тожикистон агентликлари эса, бу учрашувнинг бошқа томонига эътиборни қаратмоқдалар. Уларга кўра, Эрон вазирининг учрашувдан мақсади – Тожикистоннинг юкларини ўз ҳудудларидан ўтишига тўсқинлик қилаётган Ўзбекистон ҳукуматига босим ўтказиш бўлган. Ҳамид Беҳбоний Ўзбекистон раҳбарияти олдига ультиматум қўйгани ҳам айтилмоқда. Яъни, Ўзбекистон тожикларнинг юкини ўтказишда муаммолар чиқараверса, Эрон Ўзбекистон юкларини ўз ҳудуди орқали ўтказишда муаммолар чиқариши мумкин.

Хуллас, Эмомали Раҳмон Ислом Каримга қарши яхши қурол топганга ўхшайди.