04 July 2010
20:30 -
Дэвид Петрэус НАТО ва АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони лавозимига расман ўтирди
Бугун НАТО ва Афғонисон расмийларининг иштирокидаги маросимдан кейин, америкалик генерал Дэвид Петрэус НАТО ва АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони лавозимида расман иш бошлади.
Маълумки, бу лавозимни сўнги йилларда эгаллаб келган Стэнли Маккристалнинг боши 23 июлдан бери дардда эди. Ҳамма нарса у Rolling Stone (Думалаётган Тош) журналига берган интервьюсида президент Барак Обама, вице-президент Жозеф Байден, Миллий хавфсизлик бўйича президент маслаҳатчиси Жеймс Жонларни нафақат танқид остига олгани, балки, уларнинг устидан мазах қилганидан кейин бошланди. АҚШ президенти Барак Обама 24 июнда Оқ Уйда Стэнли Маккристал билан шахсан учрашди ва бунинг кетидан дарҳол Стэнли Маккристални АҚШлик бошқа генерал Дэвид Петрэус билан алмаштиришини эълон қилди.
Дэвид Петрэус шу пайтгача АҚШ қўшинлари Марказий қўмондонлигининг бошлиғи сифатида АҚШнинг Ўрта Шарқ, Афғонистон ва Покистондаги операцияларига раҳбарлик қиларди. Яъни, у Стэнли Маккристалнинг ҳам феълан бошлиғи эди.