04 July 2010
13:48 -
АҚШга нима бўлди ўзи: Ҳиллари Клинтон Россияни демократияни пўлат қўллар билан бўғишда айблади
Ва тўғри айблади. Аммо, Россияда демократияни темир қўллар билан бўғиш бугун эмас, Владимир Путин ҳокимиятга келиши билан бошланган. Шундай бўлса ҳам, шу пайтгача АҚШ Россияни бу шаклда танқид қилгани ҳеч кимнинг эсида эмас.
2001 йил 11 сентябрь куни Нью-Йоркдаги терактлардан кейин ўз бункерларидан бирида бекиниб ўтирган президент Жорж Бушга дунё лидерларидан биринчи бўлиб Владимир Путин телефон қилиб, кейинчалик Вашингтонга келганидан бери, Жорж Буш Владимир Путиннинг кўзларида инсонийликни кўрганини гапиришга бошлади ва Путин Россия демократиясини йўқ қилаётган пайтда феълан унга раҳнамолик қилди. Обама ҳам Бушнинг сиёсатини давом эттирди, десак янглиш бўлмайди.
Шу йил 29 июнда АҚШда Россия фойдасига жосуслик қилишда айбланиб 10 кишининг қамоққа олиниши – “Ҳаракат” экспертлари тарафидан - АҚШ Россия билан оғиз-бурун ўпишиш сиёсатидан воз кечгани, сўнгги 10 йилда биринчи марта АҚШ-Россия муносабатларининг маятниги орқага кетишга бошланганини кўрсатгичи деб баҳоланган эди. Ҳиллари Клинтоннинг Россияни қаттиқ танқид қилиши ҳам биз ҳақ бўлганимизни кўрсатмоқда.
АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон Россияга қаттиқ тегадиган бу сўзларини Краковда “Демократиялар Ҳамжамияти” номли форумнинг 10 йиллигига бағишланган анжуманда айтган. У демократияни бўғувчи бошқа давлатлар сифатида Хитой, Зимбабве, Миср, Эрон, Венесуэланинг номини тилга олган. Аммо, нима учундир, машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар тарафидан дунёнинг энг ёмон диктаторлари рўйхатининг бошига қўйилаётган Ислом Карим раҳбарлигидаги Ўзбекистон эслатилмаган. Бу тасодифми?
Дарвоқе, бугун Бокуга бориши режалаштирилган Ҳиллари Клинтон у ердан Марказий Осиёга йўл олмасмикан?
Россиянинг ёрдамида Қирғизистонда бошланган воқеаларда ҳозир ташаббус америкаликларнинг қўлига ўтди. Роза Отунбаеванинг тахтга ўтказилишида ўзбекларга хиёнат қилган Ислом Каримнинг роли катта бўлди. “Бирлик” Партияси 15 апрелдаги баёнотида башорат қилганидек, Марказий Осиёда демократик жараёнларнинг келажаги таҳлика остида қолди.
10 йил аввал террорга қарши урушда Путинни ўз тарафига тортиш учун рус демократиясининг йўқ қилинишига кўз юмган АҚШ маъмурияти, ҳозир айнан ўша мақсад йўлида Марказий Осиё диктатуралари билан ҳамкорликни кучайтирмоқчими?
Ёки Европа Иттифоқи каби “Бирлик” таклиф этган йўлни танлаб, диктатураларни дунёдан изоляция қилишдан кўра, уларни Ғарбга интеграция қилиш самаралироқдир деб ҳисобламоқдами?