03 July 2010
21:18 -
Украинадан Польшага келган Ҳиллари Клинтон эртага Бокуда бўлади. Ундан кейинчи?
Кеча Украинада президент Виктор Янукович ва мухолифат лидерларидан Юлия Тимошенко билан учрашган АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон бугун Польшанинг Краков шаҳрига келди. У бу ерда “Демократиялар Ҳамжамияти” номи остида 10 йил аввал АҚШ ва Польша тарафидан яратилган форумнинг юбилейида қатнашади. Аниқ бир мақоми ва аъзолар рўйхати бўлмаган бу форумнинг мақсади – дунё бўйлаб демократиянинг ривожланиши ва кенгайишига ҳисса қўшишдир. Амалда эса, ёмғирдан кейинги қўзиқорин каби кўпайиб кетган сафсасатабозлик анжуманларидан бири. ЕХҲТ каби расмий тузилмаларнинг самарадорлиги йўққа айланиб бораётган пайтда, Ҳиллари Клинтон бу форумдан нимани кутаётганини тушуниш қийин.
Эртага Ҳиллари Клинтон Бокуга келади. Бу мамлакат ахборот воситаларининг хабарига кўра, америкалик дипломат президент Илҳом Алиев ва Ташқи ишлар вазири Элмар Мамедяров билан учрашади. Мухолифат вакиллари билан учрашув бўлиш-бўлмаслиги хабарларда айтилмайди. Анъанага кўра, ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашув бўлишини кутиш мумкин.
Табиий, расмий учрашувларда асосий мавзу Тоғли Қорабоғ муаммоси бўлади. Бу муаммони ечиш йўлида ҳеч қандай қадам қўйилмаслиги ҳам аввалдан маълум, чунки АҚШ бу масалада феълан Арманистон тарафда. Илҳом Алиев эса ўз яқинлари билан нефтни сотишдан олинган фойдани ҳазм қилиш билан овора.
Дарвоқе, Ҳиллари Клинтон Бокудан кейин Тошкент ва Бишкекка қараб йўл олиб қолмасмикан? Қирғизистонда демократияни ўлдириш ҳисобига Россия устидан қозонилган ғалабани расман тасдиқлаш учун бундай ташриф мантиқли бўларди.