03 July 2010
22:24 -
Дилмурод Саййид: “Ўлимимни кутиб яшамоқдаман...”
Муҳтарам БМТ Бош котиби ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари!
Мен, Саидов Дилмурод Эгамбердиевич, 48 ёшдаман. 22 февраль 2009 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 165- моддаси 3 қисми; 228- моддаси 2-3 қисмлари билан айбланиб, ҳибсдаман. 12 йил 6 ойга озодликдан махрум этилиб, ҳозирда Навоий шаҳридаги 36-сонли сил касалликларига ихтисослаштирилган муассасада сақланмоқдаман. Бу муассасага 2010 йил 27 март куни келтирилганман. 29 мартдан “ДОТС+” программаси бўйича даволаниш тайинланган бўлиб, менга ўнг томон ўпка жароҳатланиши ГДУ-1А ташхиси қўйилган. Бугунда бўйим 176 см, оғирлигим 56 кг. га тенг.
Менга нисбатан ноҳақ айблов ва уйдирма “жиноят иши” юзасидан барча маълумотлар жаҳон электрон саҳифалари – интернетда тўлиқ эълон қилинганлиги боис бу хақда тўхталиб ўтишни ортиқча, деб билдим. Мен бир нарсага тўлиқ аминман, яъни мен Ўзбекистон қонунларига оғишмай риоя этиб, Ўзбекистон давлатининг қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги борасидаги сиёсатини ўз фаолиятимда амалий қўллаб-қувватлаганлигим учун ноҳақ айблов уюштирилиб, уйрирма “жиноят иши” тўпланиб қамалдим. Мени оддий халқнинг ризқини тийиш, қонунларнинг оёқ ости қилиш ҳисобига ҳаром бойлик тўплаб мансабларни пулга сотиб олган бир гурух шахслар қаматдилар. Чунки мен улар томонидан ноқонуний ўзлаштирилган (тахминан 600-700 АҚШ долларига тенг миқдордаги) фуқаролар мулкини асосий тарзда ошкор этган эдим.
Уларнинг жирканч манфаатларини ҳимоялаган тергов, суд идораларидаги ваколат эгалари эса, мен билган муқаддас Қонунни инкор қилиб, ҳақиқат ўрнига ноҳакликни ёқладилар, ва ҳануз ёқламоқдалар. Мен ўз касбий фаолиятим йўлида нафақат ноҳақ қамалдим, балки гулдек оилам - 33 ёшли рафиқам ва 5 яшар қизчамдан ҳам жудо бўлдим. Гулдек бегуноҳ оиламни шаҳид кетишига сабаб бўлди. Бу билан менга оғир руҳий зарба берилди. Бу билан мени ва менга нисбатан адолат қилишини истаётганларни қўрқитмоқчи эдилар. Мен ўлимдан қўрқмайман, аксинча “мен ажални кутиб ётган одамман”.
Заққумнинг донини кафтимга жойлаб
Тансиқ таом каби ошамоқдаман.
Ҳар онда азроил йўлини пойлаб
Ўлимни соғиниб яшамоқдаман!
Мен тириклик ҳақида эмас, тириклар ҳақида қайғуриб яшаб келганман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам шу ақидага амал қиламан. Қамалганимдан бери мамлакат миқёсидаги қатор маъсул идораларга, ҳатто Президент номига адолат излаб шикоятлар ёздим. Шикоятларим аввалига Каттақўрғон ва Тошкент қамоқхоналарида, Самарқанд суди, прокуратура идораларида ушлаб қолинди, кейингилари эса мутлақо жўнатилмади. Менинг ишим билан шуғулланаётган мамлакат ва хорижий мамлакатдаги дўстларимиз қандай натижаларга эришганликлари менга қоронғу!.
Мени бир нарса ўйлантиради: “Наҳотки, АДОЛАТни тиклаш шунчалар қийин, АДОЛАТни тиклайдиган қўллар шунчалар калта?..” Мен бу таъкидни ўз манфаатим учун келтираётганим йўқ. Балки очиқ-аён ҳақиқатни тиклашга ожизлик оқибатида ўнлаб инсонлар ноҳақ қамалиб, айримларини эса оилаларини ҳалок этилмоқда, деган аччиқ, аммо очиқ мулоҳазани билдиришдир. Мен ва мен каби мустақил журналист, инсон ҳақлари ҳимоячилари ҳибс этилса, охир-оқибат кураш сустлашади ёки тугамай қолади. Бу таъна эмас!
Ўлигим қайларда қолмадим қолар билмадим,
Таним чаёнлар ер, балки ер қуртлар.
Тобутим ортидан кулиб қолар жим
Бўйинбоғ боғлаган ёвуз манқуртлар!
Чунки ёвузлик — бугун куч, кеча ҳам, 50-80 йиллар ҳам куч эди!.. Шу боис мен ва мен кабилар ҳамиша мазлум! Ҳибс этилганимдан бери, суд ҳукмидан кейин ҳам бу куч ўз таъсирини изма-из кўрсатиб келмоқда:
1. 26 август 2009 йил Каттақўрғон турмасида асоссиз қоидабузарлик – “ҳайфсан” тиркалди.
2. Тошкентдаги 64/18-муассасада эса 2010 йил 6 февралда ҳеч бир ассоссиз 3 сутка изолятор берилди.
3. Оилам сирли тарзда автоҳалокатга учраб, шаҳид кетди.
4. Ноҳақ судланганлигим тўғрисидаги шикоятларим жўнатилмайди.
5. 64/18-сонли муассасада (КИТ-2) дастури билан 8 ойлик жаволаниш тайинланган эди. (20.12 ой 2009 йил)
Бироқ 20 март 2010 йил (КИТ-12) бўйича даволаш курси тўхтатилди даволовчи шифокорга учрашсам, менинг анализ ва рентгеним яхши чиқмаганлигини айтди. Бунгача “БК плюс” тоифасидан “БК минус” гуруҳига ўтказилгандим. “ДОТС плюс” дастури ҳақида умуман гап бўлмаган.
Мени март ойида ЖИЭКка этап қилишди. Шу ерда “ДОТС плюс” дастури бўйича даволанишга розилигим имзоланган қоғозни ёздим. Рад этиш мумкин эмасди. Тўғри, даволаниш ҳақида ҳозир ҳам аниқ ҳулоса айта олмайман. Бироқ мия ҳаракатлиги, хотира сусайиши, оғиз бўшлиғида ёқимсиз таъм, кўзимнинг янада хиралашганлиги , мадорсизлик, чап қўлимда уюшиш ва чап курагим остида оғриқли санчиқлар юзага келаётганлигини ҳам инкор этмайман.
Айнан шу даволаш дастури сабаб соғлиғим ва ҳаётимга зарар етса, ушбу дастурни тадбиқ этган хориж (немис) ваколатхонасини айбдор, деб ҳисоблайман. Чунки ўтган уч ой давомида дастур вакиллари ва Республика “ДОТС плюс” марказидан бирор масъул даволаниш таъсири хусусида қизиққани йўқ. Юқоридаги эътирофлар билан келгуси менинг ҳаётим ва соғлиғим учун жиддий хавфларга сабаб бўлади.
Бироқ бу эътирофларни ошкорамаслигимдан ҳам соғлиғимга, демакки, ҳаётимга хавф йўқ. Аксинча узлуксиз руҳий ва жисмоний толиқиш ҳаёт учун янада ҳавфлидур.
Ушбу орқали мени нохақ судланишим, менга нисбатан адолатсизликлар холисона ўрганилишида БМТ томонидан аълохида вакил ажратилишини сўрамоқчиман. Мен айнан адолатсизлик сабаб соғлиғимни, оиламни, озодлигимни йўқотдим. Бир инсон учун бундан ортиқ йўқотиш бўлмаса керак. Шу жиҳатдан ҳам лоақал АДОЛАТ тикланишини истайман. Ва, бу борада инсон ҳақлари ҳимоясига алоқадор жамоатчилик мени қўллаб-қуватлайди, деган умиддаман.
Самимият билан,
Дилмурод Саййид