03 July 2010
16:13 - Роза Отунбаева Қирғизистон президенти бўлди, ўзбеклар уни ҳеч қачон тан олмайди
Бир оз аввал Бишкекдаги Миллий Филармония залида, ҳокимиятга давлат тўнтариши натижасида келган ва ўзбек халқининг қони устида ўтказилган сохта рефрендумда ғалаба қозонган Роза Отунбаева гўёки Қирғизистон халқи олдида қасамёд қилиб, президент курсисига ўтирди.

Ўзбекистоннинг ҳозирги вақтли ҳукумати Роза Отунбаевани президент сифатида тан олиши мумкин, аммо ўзбек халқи буни ҳеч қачон тан олмайди. Қирғиз экстремистлари, тўғрироғи, фашистлари, жумладан, Роза Отунбоева ва сафдошлари ҳам, Нюренбург суди каби маҳкамада жазоланиши, қирғиз халқи ўзбеклардан кечирим сўраши, бундай қонли воқеаларнинг қайтарилмаслиги учун Қирғизистон жанубида Ўзбек Мухторияти яратилиши шарт. Ўзбек бунга эришолмаса, миллат сифатида битади. Қолаверса, ҳозир миллат хоинларидан иборат Ўзбекистон ҳукумати олдига Лубянка тарафидан қўйилган вазифанинг моҳияти ҳам айнан шу – ўзбекнинг Марказий Осиёдаги етакчи миллат сифатини битиришдир.

Ўзбеклар бунга йўл қўймайди.