02 July 2010
02:56 -
Қирғизистон референдумининг расмий натижалари эълон қилинди
Қирғизистонининг “Кабар” расмий давлат ахборот агентлиги бироз аввал билдиришича, 27 июнда ўтказилган референдумдаги таклифга рефререндум қатнашчиларининг 90,55 фоизи “ҳа” деб жавоб берибди. Қатнашчиларнинг 8,07 фоизи “йўқ” дебди, бюллетенларнинг 1,38 фоизи бекор қилинибди.
Маълумки, референдумда бир саволга жавоб сўралганди. Бу савол икки қисмдан иборат бўлиб, биринчиси мамлакат конституциясининг янги варианти ҳақида, иккинчиси эса, очиқчасига айтмасдан, Роза Отунбоеванинг ўтиш даври президенти деб эълон қилиш хусусида эди.
Шундай қилиб, Қирғизистонда давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятни қўлга олган одамлар ўз мақомларини расмийлаштиргандек бўлдиалар. Аммо, бу ишнинг ахир бир кун миси чиқади. Чили диктатори Пиночет билан бўлган каби, Роза Отунбаева ва сафдошлари суд қилинади.
Ўзбек халқи ҳам бу рефрендум натижалари ва ҳозирги ҳокимиятни ҳеч қачон тан олмайди, қирғизистонлик ўзбекларнинг қони тўкилиши бўйича ҳисобот талаб қилади ва охир-оқибатда бу мамлакатдаги ўзбекларга мухторият берилишига эришади.