02 July 2010
03:25 -
“Бирлик” номини тилга олишдан Ўзбекистон ҳукумати, Озодлик ва ББС радиолари қўрқарди, энди қирғизлар ҳам қўрқадиган бўлди
Ўзбекистон ахборот воситаларида “Бирлик” ва унинг лидери Абдураҳим Пўлатнинг номини тилга олиш тақиқлангани 20 йилдан бери маълум нарса. Ўзбекистон МХХси назорати остида ишлайдиган Озодлик ва ББС радиолари ўзбек хизматларининг бечора журналистлари тишни тишга қўйиб баъзида ўзлари учун нафратли бўлган бу исмларни тилга олишга мажбур бўлиб туришади.
“Бирлик” Партияси Қирғизистондаги ўзбеклар учун мухторият талаб қилганидан кейин, қирғизлардан ҳам айнан шундай бўлишини аввалдан тахмин қилса бўларди. Бунинг исботи ҳам ўртага чиқди.
Бугун Қирғизистондаги мустақил хабар агентлиги 24.kg АҚШ Давлат котибининг аҳоли, қочқинлар ва миграция масалалари бўйича ёрдамчиси Эрик Шварц билан қисқа интервью эълон қилди. Қирғизистондаги сўнгги воқеаларга бағишланган интервьюнинг сўнгида 24.kg агентлигининг мухбири АҚШлик дипломатга, “Бирлик” партиясини назарда тутиб, аммо унинг номини тилга олмасдан, шундай савол берибди: “Ўзбекистондаги партиялардан бирининг Қирғизистондаги ўзбекларга мухторият бериш хусусидаги чақириғини қандай баҳолайсиз?”
Эрик Шварц жавоби қуйидагича: “Менинг бу хусусда етарли маълумотим йўқ. Аммо, менинг фикримча, бундай масала конституцион йўл билан, ҳукумат ва Қирғизистон халқи тарафидан, учинчи кучларнинг аралашувисиз ечилиши керак.”
АҚШлик дипломатнинг дипломатик риторикаси жуда тўғри. Бу масала Қирғизистон тарафидан ечилиши керак. “Бирлик”нинг чақириғида ҳам шундай дейилган. Аммо, эътибор беринг-ки, жавобда мухторият ғояси рад этилмайди. Қолаверса, “Бирлик”нинг талаби ахир бир кун амалга ошиши шубҳасиздир. Бунинг учун авваламбор Ўзбекистондаги вақтли ҳукуматдан қутулиш керак.
Бу масалада, яъни “Бирлик” номини тилга олмаслик ва ўзбекларни хўрлашда, Ўзбекистон ва Қирғизистон вақтли ҳукуматлари оғиз-бурун ўпишиб ҳамкорлиқ қилишлари шубҳасиз. Демак, бу нарса ҳам ўзбекларнинг кўзи тезроқ очилишига хизмат қилади.