01 July 2010
00:13 - Ўзбекистон тожиклар учун ҳаводаги ҳаракатларни ҳам тўсмоқчи
“Свобода” радиосининг хабарига кўра, Ўзбекистон ҳукумати қўшни Тожикистон билан авиа юк ташиш бўйича барча шартномаларни бекор қилган. Тожикистон авиадиспечерлик хизмати раҳбари Азиз Набиевга иқтибосан берилган хабарда таъкидланишича, Тожикистон энди авиапарвоз ва юк ташишнинг муқобил йўлларини изламоқда. Узоқ вақт музокаралардан сўнг уч кун аввал, яъни шу йилнинг 27 июнида тузилган шартноманинг бекор қилиниши қўшнилар ўртасидаги муносабатларнинг яна-да ёмонлашганини кўрсатади.