30 June 2010
23:48 - Ислом Карим Роза Отунбоевани янги рутба билан қутлади
Бугунги маҳаллий оммавий ахборот воситалари президент Ислом Каримнинг Қирғизистон Вақтли ҳукумати раҳбари Роза Отунбоевага йўллаган табрик телеграммасини чоп этди. Унда 27 июнь куни мамлакат бўйлаб ўтказилган референдум номли масхарабозликнинг норасмий натижаларига кўра вақтли ҳукумат раҳбари этиб сайланган Роза Отунбоева режимбошимиз тмонидан қутланиб, азалий қардош халқларнинг асрий муносабатлари яна-да мустаҳкамланишига умид қилинади.

Қирғизистон жанубидаги хунрезликлар ортидан қурбон бўлган миллатдошларимизнинг қони қотмай туриб, масхарабозни рутбаси билан қутлаётган Ислом Каримни тушуниш мумкин. Табрик телеграммаси орқали ниқобини йиртган бу бечора ҳали ҳам Москванинг етовидан чиқолмаётганга ўхшайди.

Ислом Карим сиёсатчи бўлса эди, у Роза Отунбоевани тан олишга имо берувчи баёнот билан чекланиши керак эди. Ўзбекларга нисбатан қилинган қонхўрликнинг сабабчисини табриклаш - ўз миллатига нисбатан яна бир хоинликдир, дейди Бишкеклик мухбиримиз.