21 June 2010
21:24 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Тинчликпарвар ўзбек солдати ваҳшийликни тўхтатиши мумкин эди !!! ёхуд И. Каримовга очиқ хат
Тоштемир Тошкенбаев, полковник, БМТнинг халқаро тинчликни сақлаш қўшинларининг Босниядаги бош қўмондонининг миллатлараро маслаҳатчиси.
Оддий одамлар ўзларининг журъaтсизлигига ва омадсизлигига ҳоҳлаганча баҳона келтириши мумкин. Лекин умуммиллий масалаларда баҳоналарни биринчи бўлиб президентнинг оғзидан эшитиш ниҳоятда ачинарлидир. Нима сабаб бўлганидан қатъий назар Қирғизистонда содир бўлган ваҳшийликнинг олдини олиш мумкин эдими? Мен ҳapбий мутахассис сифатида бу саволга “ҳа” деб жавоб берар эдим.
Сиз президент сифатида Қирғизистонда бўлган ваҳшийликнинг биринчи кунидаёк тинчликпарвар ўзбек солдатларини Ўшга киритишингиз билан вахшийликни олдини олган ва 2 мингдан зиёд кишининг ҳаётини сақлаб колган, қизларнинг ва болаларнинг зўрланишини тўхтатгaн бўлар эдингиз. Ахир Қирғизистонда кучсиз муваққат ҳокимиятнинг хеч нарсага қодир эмаслигини оддий мактаб ўқувчисига ҳам маълум эди-ку? Бунинг устига ноиложсизлиги сабаб Россиядан ёрдам сўраб турган эди.
Ёки Ўзбекистон тинчликпарвар солдатларини таклиф этиши мумкин эди-ку? Лекин сиз бундай қилмадингиз ва оддий томашабин сифатида 6–кунлик ваҳшийликни ўзингизнинг порахўр амалдорларингиз билан тамоша қилишдан бошқа нарсага ярамадингиз. Сизнинг бу воқеаларга “Ўзбекистонни ҳам қўшиб қўйилишини учунчи кучлар исташар эди” деган баҳонангиз шунчалик аянчлики, бу омадсиз одамнинг ўз-ўзини юпатишидан бошқа нарса эмас. Сиз ва атрофингиздаги амалдорлар бу ваҳшийликларга баравар айбдорсизлар. Бунинг учун сизларни тарих ҳеч қачон кечирмайди.
Америка давлатининг ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун узоқ Афғонистонга ва Ироққа қўшин киритиши қанча-қанча одамларнинг ҳаётининг сақлаб қолди ва қонунсизликка чек қўйди. Россия президенти Жанубий Осетия вa Абхазияни ҳимоя қилатуриб минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолганлиги ва ваҳшийликни тўхтатиб қолгани бугун айни хақиқатдир.
Қайси бир миллат ўз-ўзини ҳимоя қилмагунча бошқа миллат ҳеч качон ҳурмат килмайди. Афсуски, сиз бор-йўғи ўз уйининг зўрисиз. Сизнинг журъатсизлигингиз ўзбек миллатига жуда қимматга тушди. Афсуски, бунинг барча оқибатларини ўзбек ҳалқи бошидан кечиришга тўғри келади. Қўшни давлатларда яшаётган ҳимоясиз ўзбекларнинг барчаси энди камситилишга ва хайвонoна муносабатга маҳкум. Энди уларни ҳеч тортинмасдан таҳқирлаш ва зўрлаш даври бошланади.
Тинчликпарвар ўзбек солдатлари Қирғистонга кириб унинг хукуматига тартибни сақлашга ёрдам бермас экан ва қонунсизликка чек қўймас экан бу ўлкада ҳеч қачон
тинчлик бўлмайди.
“Ҳаракат”: Хатқутимизга кеча келган бу хатни аввал эълон қилиш ниятимиз йўқ эди. Чунки, бу хат кўрсатилган муаллифга таалуқли эканлигининг исботи йўқ . Аммо, Ўш вилоятининг Наримон қишлоғида бугун бўлган воқеа кўрсатдики, бу хатда кўтарилган мавзунинг ғояси тамомийла бизнинг сайтимиздан кўчирилганидан ташқари, муаллифи ким бўлишидан қатъий назар актуаллигини йўқотган эмас.