21 June 2010
21:52 -
Каттақўрғон тумани ҳокимлиги мутасаддиси ўз жонига қасд қилди
Каттақўрғон тумани ҳокимлигининг Маданият бошқармаси бошлиғи Ҳамроқул Худойбердиев ўтган ҳафтада ўз жонига қасд қилди. Унинг ўзини ўзи осишига сабаб бўлган воқеа сифатида туман прокуратураси унинг устидан ноқонуний равишда жиноят иши қўзғатгани айтилмоқда.
Ҳозирда Швецияда истиқомат қилаётган мухолифатчи Ҳазратқул Худойбердиевнинг туғишган укаси бўлган Ҳамроқул энди қирқдан ошган, уч нафар вояга етмаган фарзанднинг отаси эди. Каттақўрғонликлар бу спортчи йигитниннг туман ҳокими Пирматбой Ўсаровнинг ноқонуний топшиғири қурбони бўлгани айтилмоқда.
Маданият бўлимининг Ҳамроқулдан аввалги раҳбари Илҳом Файзиев қатор талон-тарожликлар, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш билан айбланиб, 13 йилга қамалганди.