05 March 2006
04:00 -
23:30 - “Ёш эзгуликчилар” клуби тузилди
23:30 - “Ёш эзгуликчилар” клуби тузилди
Ҳуқуқ ҳимоячиси “Эзгулик”жамиятнинг бугун тарқатилган пресс-релизида 3 март куни “Ёш эзгуликчилар” клуби тузилгани ҳақида хабар берилади. Клуб “Эзгуликнинг” шу йил 3 мартдаги қароригa кўра яратилган, у “Эзгулик” қошида фаолият олиб боради. Унинг асосий мақсади 16-30 ёшлилар орасида ҳуқуқ ҳимоясига оид билим тарқатиш, ёшларни ҳуқуқ ҳимоячилари сафига жалб қилишдир.
“Ёш эзгуликчилар” клуби Ўзбекистонда ва дунёда ёшлар масалалари билан шуғулланувчи ҳар қандай миллий ва ташкилот билан ҳамкорлик қилишга тайёр.
Пресс-релизда Клубнинг Тошкент шаҳри бўйича координатори қилиб Зиёда Иноят сайлангани ҳам билдирилади. У Тошкентдаги юридик олий ўқув юртларидан бирининг талабаси, Васила Иноятнинг қизи.
Зиёда Иноят ҳали ўрта мактабда ўқиб юрган йилларида, уларга дарс бераётган тарих ўқитувчисининг мустақиллик курашчиси “Бирлик” халқ ҳаракати ҳақидаги ҳақоротомуз гапларига очиқча эътироз билдирганини ўша вақтга оид хабарларимизда билдиргандик. У ўшанда ўз онасининг “Бирлик” асосчиларидан ва шу кунда раҳбарларидан бири эканлигини айтиб, ўқитувчидан кечирим сўрашни талаб қилган, ўқитувчи буни истамагандан кейин, мактабни бойкот қилиб, ўқишини тўтатган эди. Бир неча кундан кейин уларнинг уйига келган мактаб ўқув ишлари мудири Зиёдададан тарих ўқитувчисининг ноўрин сўзлари учун кечирим сўрагандан кейингина у ўқишга қайтган.