04 March 2006
04:00 - 17:00 - Ўзбекистон - Хитой: қўл қўлни ювади
17:00 - Ўзбекистон - Хитой: қўл қўлни ювади

“Жахон“ ахборот агентлигининг хабарига кўра, кеча, 3 мартда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Элёр Fаниев Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Юй Хунцзюнь билан учрашди. Сухбат чоғида қуруқликдаги Хитой ва оролдаги Тайвань томонидан бир вақтлар тузилган Миллий Бирлашув Кенгаши фаолиятини ва “Миллий Бирлашув Дастури“ни тўхтатиш тўғрисида бир неча кун муқаддам Тайвань раҳбари Чэнь Шуйбянь қабул қилган қарор расмий Ўзбекистон тарафидан қораланган. Мазкур қарор Элёр Fаниев ва Юй Хунцзюнь тарафидан “иккита Хитой“ ёки “битта Хитой ва битта “Тайвань“ни яратишга қаратилган уринишлар деб ҳам баҳоланибди.

Ўзбекистонда ХХРнинг бу масаладаги сиёсатига қарши йўналтирилган хатти-ҳаракатлар қабул қилинмаслиги таъкидланган учрашувда.

Бу масаланинг диққатга сазовор жойи - бечора Хитойнинг дунёда ҳеч қандай обрўси қолмаган Каримов режими дастагига муҳтож бўлиб қолгани.