19 June 2010
02:23 -
АҚШ мулозимлари Омбудсман Сайёра Рашидова билан учрашган
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари вакили (Омбудсман) матуот маркази тарқатган маълумотга кўра, Сайёра Рашидова АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Роберт Блэйк ҳамда Давлат департементининг Демократия ва инсон ҳуқуқлри бўлими раҳбари Майкл Познерларни қабул қилган. АҚШлик меҳмонларга мамлакатда инсон ҳуқуқлари масаласининг юқори даражада эканини исботлашга уринган Рашидова мисол тариқасида сўнгги йилларда истеъмолга киритилган Ҳабеас Корпус ва ўлим жазосининг бекор қилиниши сингари ислоҳотларни таъкидлаб ўтган. АҚШ делегациясининг Ўзбекистондаги учрашувлари давом этмоқда.