19 June 2010
02:48 - АҚШ делегеацияси фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди
Бугун Интерконтиненталь отелида АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Роберт Блэйк ҳамда Давлат котибининг Демократия ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича маслаҳатчиси Майкл Познер фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Жиззах вилояти бўлиими етакчиси Бахтиёр Ҳамроев, Бухородаги ҳуқуқий гуманитар марказ директори Шуҳрат Ғаниев, Тезкор Аксилтаъсир Гуруҳи координатори Абсалом Эргашев ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиси Баҳодир Намозовлар иштирок этишди. Ҳуқуқ ҳимоячилари меҳмонлар эътиборини асосан икки масалага - Қирғизистон қатли оми ва ўзбекистонлик сиёсий маҳбусларни озод қилишга қаратди.

Кечқурун меҳмонлар шарафига АҚШ элчисининг қароргоҳида қабул уюштирилди ва бу қабулга Ўзбекистон ҳукумати расмийлари, журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари келишди.

Таклиф қилинган “Эзгулик” жамияти раиси, “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят Брюсселга учиб кетгани сабабли, жамиятнинг Тошкент вилоят ташкилоти раиси Абдураҳмон Ташанов шахсий сабабдан учрашувларга келолмадилар. Буни афсусланиб гапириш керак, чунки, айнан шу демократларнинг қатнашуви бу каби учрашуларни маҳсулдор қилар эди.