19 June 2010
01:27 -
Президент Ислом Карим Ҳиллари Клинтон билан Қирғизистон воқеаларини муҳокама қилди
Кеча Ислом Карим АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан телефон орқали гаплашиб, Қирғизистон жанубидаги қотли ом тафсилотлари ҳақида сўзлашибди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг энг умумий шавлда берилган хабарларига кўра, Ҳиллари Клинтон қўшни мамлакат жанубидаги ўзбекларнинг аҳволи Қўшма Штатлар ҳукумати диққат марказида экани, яқин келажакда Ўзбекистон ҳукумати воситасида Қирғизистондан келган 100 мингдан ортиқ ўзбек қочоқларига инсоний ёрдам берилажагини таъкидлаган.
Айни замонда, Ҳиллари Клинтоннинг Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блэйк бугун Бишкекда музокаралар ўтказиб, ўз ҳукуматининг ўзбекларни қийратган Қирғизистон ҳукуматига 6,5 миллион АҚШ доллари миқдорида гуманитар ёрдам ажратиш, агар бу етмаса яна беришга тайёрлигини маълум қилган.