07 June 2010
12:36 -
Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида қозоқлар 50 фоиздан оз

Шу йилнинг бошида вилоят аҳолиси 750,9 мингни ташкил қилибди. Унинг 46,2 фоизи қозоқлар. Иккинчи ўринда руслар – 38,3 фоиз, (287,2 минг киши). Вилоятнинг Павлодар, Экибастуз ва Оқтўғай каби катта шаҳарларида аҳолининг 80 фоиздан кўпроғи руслар.
Бундан ташқари: вилоят бўйича украинларнинг сони 48 минг (6,4%), немислар – 24,1 минг, татарлар – 15,5 минг, белоруслар – 6,4 минг. Молдованлар, чеченлар, ингушлар, озорилар ва болгарларнинг ҳар бири вилоят аҳолисининг 02-0,4 фоизини ташкил қилар экан. Казинформ агентлиги эълон қилган маълумотлардан кўриниб турибдики, ҳатто озорилар етиб борган бу вилоятда ўзбекларнинг сони расман эълон қилишга арзийдиган даражада ҳам эмас.
Расмдаги харитани каттароқ қилиб кўриш учун уни курсор билан босинг.