07 June 2010
08:00 -
Исроил “Озодлик флотилияси”га қилинган ҳужум бўйича халқаро текширишни рад этди, Ўзбекистон Исроил даражасига кўтарилиб қолди
Маълумки, Исроил аскарларининг Ғазога инсоний ёрдам юки олиб кетаётган “Озодлик флотилияси”га қилган ҳужуми бўйича халқаро текширув ўтказиш таклифи БМТ Бош котиби Пан Ги Мун тарафидан келган эди. Reuters агентлигининг хабарига кўра, Исроил Бош вазири Беньямин Натаняху ўз ҳукумати билан маслаҳатлашган ва кеча Исроил бундай таклифни қабул қилмаслигини расман билдирган.
Пан Ги Муннинг таклифи бўйича, халқаро текшириш ўтказиш учун Янги Зелландиянинг собиқ Бош вазири Geoffrey Palmer раҳбарлигида тузиладиган комиссияга Туркия, Исроил ва АҚШ вакиллари кириши лозим эди.
“Исроил демократик давлатдир, у халқаро комиссиясиз ҳам якка ўзи текширув ўтказиш имконияти ва ҳаққига эга. Биз ҳозир Обама маъмурияти билан текширувни қайси шаклда ўтказишни муҳокама қилмоқдамиз”, дейди бу хусусда Исроилнинг АҚШдаги элчиси Michael Oren.
Дарвоқе, деморатикликка даъво қилмаётган Ўзбекистон ҳукумати ҳам Андижон воқеалари бўйича халқаро текширувни рад этган эди. Ҳозир Исроил Ўзбекистон даражасига тушганини гапириш керакми ёки Ўзбекистон шу баҳона билан демократия нуқтаи назаридан Исроил даражасига кўтарилиб қолганиними?
Воқеанинг яна бир “дарвоқе” дейдиган тарафи шундаки, Туркия ҳукумати ҳам юзлаб мусулмонлар қатл этилган Андижон воқеалари бўйича халқаро текширув ўтказишни талаб қилганини ҳеч ким эшитмаган.