07 June 2010
06:50 - “Эзгулик”: энг яхши ҳимоя - қарши ҳужум
Аввалги хабарларимиздан маълумки, ўзларини ҳуқуқ ҳимоячилари ҳисобловчи гуруҳ, яъни ҳимоячилари Виктория Баженова, Татъяна Давлетова, Людмила КутеповаЎзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятини давлат рамзларини ҳақорат қилиш, мамлакат президенти шаънини таҳқирлаш, мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятини ёмон қилиб кўрсатишда айблаб, жамиятни ёпиш даъвоси билан судга мурожаат қилган ва икки инстанцияда ҳам ютқазишганди.

Йиқилган курашга тўймайди деганларидек, улар ҳаракатларини яна давом эттиришса керак. Бундай шароитда эзгуликчилар “энг яхши ҳимоя - қарши ҳужум” принципидан фойдаланишга қарор қилдилар. Шу қарорни амалага ошириш йўналишида иш бошлаган “Эзгулик” жамияти адвокати Таня Маркова юқорида номи тилга олинган шахсларни жамиятнинг ишчанлик обрўйига путур етказиш ва жамият фаолларини ҳақорат қилишда айблаб, ўтган ҳафта охирида ўша суднинг ўзига қарши даъво аризаси топширди.

Аризада мазкур шахсларнинг жамиятдан расман кечирим сўраши ҳамда етказилган 25 миллион сўм маънавий зарарни қоплаш масаласи қўйилган. Суд “Эзгулик”нинг мазкур даъвосини қаноатлантирадими-йўқми, бундан қатъий назар ариза у шахслардан ўзига хос ҳимоя услубидир, дейди мухбиримиз.