07 June 2010
06:13 - Ислом Конференцияси Ташкилотининг фавқулодда йиғилиши Жиддада ўтмоқда, у ерда Ўзбекистон борми?
Бу йиғилишнинг фавқулоддалиги – унда Исроил ҳарбийларининг Ғазога инсоний ёрдам олиб кетаётган “Озодлик флотилияси” кемаларига ҳужуми ва тўққиз кишининг ўлдирилиши муҳокама қилинади. Маълумки, Ўзбекистон ҳам бу ташкилотнинг аъзоси ва Ўзбекистон ҳукумати Исроилнинг ҳужумини қораловчи баёнот тарқатган эди. Хўш, энди Ўзбекистон ҳукумати нима қилади? Жиддага ўз вакилини юбордими, у йиғилишда чиқиш қилдими ёки қиладими, Исроилнинг ҳужумини қоралайдими? Бу саволларга ҳали жавоб йўқ.

Лекин, тахмин қилиш мумкинки, Ғарб давлатлари Исроилнинг ҳужумига кўз юмгандан кейин, Исроил бу каби ножиддий ташкилотларнинг бақириқ-чақириқларига эътибор ҳам бермайди. Ўз фуқароаларининг тинч митингларига ўқ ёғдириб, юзлаб бегуноҳ одамларни қонга булғаган Ўзбекистон ҳукуматининг вакили Жиддада чиқиш қилса борми, бу обрўси йўқ ташкилот устидан ит ҳам бит ҳам кулади.