05 June 2010
22:41 -
Исроил инсоний ёрдам билан Ғазога келаётган яна бир кемани босиб олди
31 май куни Исроил ҳарбийлари Филистиннинг Ғазо ҳудудига инсоний ёрдам олиб кетаётган “Озодлик флотилияси” таркибидаги 6 кемага ҳужум уюштирган, натижада турли хабарларга кўра, 15-20 киши ҳалок бўлганди. Ўша флотилияга техник сабаблар билан вақтида қўшилолмаган ирландиялик ҳуқуқ ҳимоячиларининг Rachel Corrie кемаси бугун Ғазо қирғоқларига якка ўзи яқинлашишга ҳаракат қилди. Аммо, Исроил ҳарбий кемалари бунга имкон бермади. Rachel Corrie кемаси ва ундаги ҳуқуқ ҳимоячилари Исроил аскарлари тарафидан назорат остига олинди.
Исроил Бош вазири Беньямин Натаняху қамал остидаги Ғазога фақат Исроилнинг рухсати билан, Исроил портлари орқали ёрдам ўтказилиши мумкинлигини гапирмоқда.
Ғарб давлатлари номигагина Исроилни қоралаб, амалда унинг олдини олаётганлари сабабли, “Озодлик флотилияси” номи остида ўтказилган кампания Исроилнинг ғалабаси билан тугади дейиш мумкин.