29 May 2010
19:28 - Интерполнинг мамлакатимиздаги бюроси раҳбари ШҲТ мулозимлари билан учрашди
Халқаро полициянинг мамлакатимиздаги Миллий бюроси директори Рустам Исроилов Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг минтақавий антетеррорчилари билан сўзлашган. Унда ўзаро ҳамкорликка оид мавзуларда сўз бориб, уюшган жиноятчилик ва терроризм борасида тузилма билан алоқа ва ахборот алмашинувни йўлга қўйиш борасида кенгашилган. Бу борада матбуотда тарқатилган хабарларда қўшма қарор ёки битимлар ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқаро полицияга БМТ Бош Ассамблеясининг 1994 йилдаги 63-сессияси қарори билан қўшилган ва Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан мамлакатда Интерполнинг Миллий бюроси идораси ташкил этилган. Мазкур Бюро пойтахтнинг Юнус Ражабий кўчасида, Ўзбекистон ИИВ биноси ёнида жойлашган.