29 May 2010
20:37 - Ўзбеклар ит, хўроз уриштиришдан шер боқишга ўтди: бу тараққиётми?..
Heraldsun.com сайтининг хабарига кўра, мамлакатимизнинг Миср Араб Республикасидаги элчилигининг ахборот ва жамоатчилик билан алқалар бўлими раҳбари ўз вилласида рухсатсиз 8 та шер сақлаганликда айбланмоқда экан. Ўзини шердек ҳис қилувчи бу дипломатимиз икки маҳаллий хизматчиси кўмагида шерларни эшак гўшти билан боқиб, атроф-муҳитга зарар етказибди.

Йиртқич жониворларни сақлаш асносида жамоат хавфсизлигига таҳдид солган дипломатнинг жавобгарлиги қайси даражада экани, унинг иши қай маҳкамада қай тариқа кўрилаётгани ҳақида маълумотлар йўқ.