29 May 2010
18:43 - Ислом Карим олий ўқув юртларига қабул тўғрисидаги анъанавий Қарор чиқарди
Бугунги матбуот Президент Ислом Каримнинг “2010-11 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги Қарори чоп этилди. Анъанавий Қарорга кўра, бу йил мамлакатимиз олий ўқув юртларига 56 607 нафар, жумладан, давлат грантлари бўйича 19 755 нафар, тўлов контракт асосида эса 36 852 нафар бакалавр тайёрлаш учун талабалар қабул қилинади..

Мамлакат президенти қарорининг бундай саводсизларча ёзилиши устидан кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмайсан, дейди мухбиримиз.

Қарорда 56 607 нафар талаба қабул қилиш эмас, 56 607 нафар бакалавр тайёрлаш учун керакли миқдорда талаба қабул қилиш буюрилади. Қабул қилинганларнинг ҳаммаси бакалавр унвони олишга етиб боролмаслигини ҳисобга олсак, Қарорнинг мантиғига кўра, ҳозир 56 607 дан кўпроқ ўқувчи қабул қилиш лозим. Хўш, қанча? Тўғрисини айтса, тушуниш қйийн, Қарор мантиқсизми ёки саводсиз.

Қарорда магистратурага 5 856 нафар магистр тайёрлаш учун керакли миқдорда одам қабул қилиш буюрилган, уларнинг 1 561 нафари давлат грантлари, 4 295 нафари эса тўлов контракт асосида ўқийди. Табиий, бу ерда ҳам юқорида айтилган мантиқсизлик (ёки саводсизлик бор) бор. 5 856 нафар магистр тайёрлаш учун қанча ўқувчи қабул қилиш керак деган савол очиқ қолаверади.
Балки, мухбиримиз янглишаётгандир. Келажаги буюк Ўзбекистонда бакалавр ёки магистрликка даъво қилаётганланинг 100 фоизи бу унвонга етишар.