29 May 2010
17:18 -
Обидхон Қори Назаров ўзбек хуфячиларга пўписа қилмоқдами, ё МХХ билан ишлаганини тан олмоқда
Аввалги кун хабарларида Ўзбекистон телеканали орқали намойиш қилинган “Хунрезлик” кўрсатувида пойтахт ва мамлакатнинг турли минтақаларидаги жамоатчилик вакиллари суиқасд, террорчилик амалиётларига “Жиҳодчилар” диний радикал оқими ва унинг раҳнамоси экани айтилаётган, ҳозирда Швецияда яшаётган уламо Обид Қори Назаров бошчилик қилгани таъкидланганди. Кеча ўша кўрсатувга нисбатан ўз муносабатини билдирган уламо “Озодлик” радиоси орқали фильмни МХХнинг қасоси ëки қутуриши, баҳолади.
Қорининг таъкидлашича, у Ўзбекистон МХХси билан турли йилларда суҳбатлашиш ўзи учун қизиқ бўлгани сабабли суҳбатлашиб келган, хуфяга маслаҳатлар бериб, “Сизларнинг мана шу ишинглар тўғри¸ мана бу ишинглар нотўғри”, деб келган эмиш. Кейинчалик эса улар келиша олмай қолган ва у хорижга чиқиб кетгач, МХХ уни бадном қилувчи кўрсатувлар ташкил этиб, ўч олмоқда эмиш.
“Ҳамма муаммо МХХ билан ўртамизда бўлган ишлар. Бу бир достон¸ бир роман бўладиган мавзу. Бу энди вақти билан мана шундай нарсалар туртки бўлиб дунëга ошкор бўлса керак. Бизнинг МХХ билан бўлган суҳбатларимиз¸ тортишув¸ баҳс ва мунозараларимиз шунчаки қизиқ ҳам. Бу нарсаларнинг ошкор бўлишига махфий хизматлар ўзининг мана шундай нодонларча ҳаракатлари билан сабаб бўлишади” деди мазмунан ўзининг собиқ ҳамсуҳбатларига пўписа қилаётган Қори радио орқали.
Аммо, бу фақат пўписа эмасди. Қори бевосита бўлмаса ҳам, имо-ишоралар воситасида, МХХга сал кам маслаҳатчилик қилиб, у билан ҳамкорлик қилганини тан олмаяптими? Бу савол очиқ қолган. Чунки, умумий сўзлардан ташқари, Қори ўз суҳбатида Ўзбекистон режимига жиддий танқидий муносабат кўрсатмаган.
У Ўзбекистондан қочиб келгандан бери режимга қарши ҳеч қандай фаолият олиб бормаётгани ҳам маълум. Бунинг устига, у шундай ножиддий суҳбатлар ўтказишни давом эттираверса, ўзини хуфя айғоқчиси деб танитган Икром Ёқубовдек масхарабозлар даражасига тушиб қолиши муқаррар.
Дарвоқе, бу радионинг ўзи ҳам кимга тобе эканлиги маълум бўлгани сабабли Қори МХХ билан суҳбатларини давом эттирмоқда дейишга ҳам асос бор.