29 May 2010
01:46 -
“Бунёдкор”нинг мураббийси Сколари Тошкентни тарк этди
Бугун Тошкентда ўтказилган матбуот конференцияси чоғида “Бунёдкор” терма жамоаси бош мураббийи, бразилиялик мутахассис Луиз Фелипе Сколари Тошкентдан кетаётганини расман маълум қилди. Ҳар ҳолда Тошкентдалиги учунми, уялганиданми, контракти муддатидан аввал тугатилган футбол мураббийси мамлакатдан илиқ таассуротлар билан қайтаётгани, ўзининг “Бунёдкор”да ишлаганидан мамнунлигини таъкидлади. Ҳомийлари (“Зеромакс” ширкати ва авторитет Миродил Жалолов)нинг инқирозидан сўнг Ўзбекистондаги фаолияти сўроқ оситада қолган мураббий келишилган маблағларини тўлиқ ололмагани ҳақида гаплар юрибди. Бироқ бугунги анжуманда тренер бу ҳақда оғиз очмади.
Бразилиялик афсонавий мураббий етакчилигида ҳам айтарли натижага эриша олмаган “Бунёдкор”ни яна ўзимизнинг Миржалол Қосимов қайтадан қабул қилиб олди.
Бразилиялик афсонавий мураббий етакчилигида ҳам айтарли натижага эриша олмаган “Бунёдкор”ни яна ўзимизнинг Миржалол Қосимов қайтадан қабул қилиб олди.