27 May 2010
03:40 - Ставрополь шаҳри марказида бомба портлатилди, 4 киши ҳалок бўлди, 40 дан ортиқ ярадор бор
Ставрополь шаҳри марказидаги Маданият саройи олдида, саройдаги концертга кириш учун 150-200 киши тўпланиб турган пайтда, қўлбола бомба портлатилган. 4 киши ўлгани, 4 киши реанимацияда эканлиги, 40 дан ортиқ одам яралангани хабар қилинмоқда.

Маълум бўлишича, яна 15-20 дақиқадан сўнгра Маданият саройида Чечен халқ ансамблининг концерти бошланиши керак эди. Бомба нима сабабдан портлатилгани ҳақида ҳали аниқ версия йўқ. Аммо Россия ва Шимолий Кавказдаги воқеалардан келиб чиқиб, тахмин қилиш мумкинки, бу террористик ҳужум бўлган. Бомба чеченлар концерт берадиган жойнинг олдида бўлгани ҳам тасодиф эмас.

Ставрополь ўлкаси Тергов бошқармасининг берган маълумотига кўра, бомбанинг кучи 200 г тротил атрофида бўлган.