27 May 2010
04:08 -
“Эзгулик”ка қарши кураш суд залидан интернет саҳифаларига кўчди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятини давлат рамзларини муттасил ҳақорат қилиш, мамлакат раҳбариятини камститиш ҳамда инсон ҳуқуқлари вазияти борасида кескин, асоссиз танқид билан чиқишда айблаб, судга берган, сўнгра ютқазган ҳуқуқ ҳимоячилари В. Баженова, Л. Кутепова ҳамда Т. Давлатовалар жамият офисида 22 май куни содир этилган ўғирликни инценировка деб баҳолаган баёнот билан чиқишди. Ўзларини ҳуқуқ ҳимоячилари ҳисобловчи мазкур тўданинг Фарғона.Ру сайтидаги баёнотига кўра, гўё “Эзгулик” офисини ўғри ургани ёлғон, жамиятнинг йўқолган диски сохта маълумотлар, қалбаки ҳужжатлари билан тўлиб-тошган эмиш. Бу жинояти очилишидан қўрққан жамият раиси Васила Иноятова ўғирлик ҳодисасини уюштирган, гўё, бу фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди “Эзгулик”нинг компьютери қатиқ дискини судга олиб келишни талаб қилганидан сўнг содир бўлганмиш.
Жамият раиси, “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноятова ўша куни Европада бўлганлиги сабабли, у ғаламисларнинг устида кулиб қўйиш билан чекланса бўларди. Ёки Ўзбекистон Республикаси ЖПК талабларига асосан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган материаллар жиноят иши қўзғатишга асос бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, уларга қарши жиноий иш очдириш мумкин.
Шу ўринда эслатиш керакки, Тошкент шаҳар судида ана шу жамоанинг аризаси билан “Эзгулик”нинг устидан маҳкама очилган. (Сайтимизда уларнинг куракда турмайдиган даъволарини чоп этамиз — Ҳаракат). Бундан ташқари фуқаролик ишига Ўзбекистон Ички ишлари вазири Баҳодир Матлубовнинг укаси, Яккасарой тумани ИИБ бошлиғи Жамшид Матлубовнинг ишончли вакиллари Ольга Краснова, Константин Степановларнинг ҳам даъволари киритилган. Унга кўра, “Эзгулик” Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, марҳума Дилнура Қодиржонванинг ўлими тафсилотлари борасида ёлғон хабар тарқатганмиш.
Жамият раҳбарияти мазкур провокациялар олдида таслим бўлмаслиги, бошқа ишларда бўлгани каби бу жараёнда ҳам ютиб чиқиши муқаррар. Айни замонда, тергов органлари дискни топадилар, жиноятни фош қиладилар, деган умид ҳам йўқ эмас.