27 May 2010
02:18 - Туркия президенти Қозоғистонда – тўртинчи кун
Абуллоҳ Гул зиёратининг охирги кунига оид воқеалар қуйидагилардир.

Эрталаб Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой ва Туркия президенти Абдуллоҳ Гул Остонанинг янги қурилган ва диққатга сазовор бўлган объектларини бориб кўрдилар. Улардан биттаси расмдаги “Хон Шатр” киноконцерт зали бўлди.

Икки президент Қозоғистонда биринчи марта очилаётган “KADEX-2010” ҳарбий-техник жиҳозлар халқаро кўргазмасини кездилар. 20 мамлакатдан 200 ширкатнинг техник жиҳозлари ичида Қозоғистон ширкатлари тарафидан ишлаб чиқарилган ҳарбий техника алоҳида ўрин эгаллаган, улар 100 дан ортиқ стендда кўрсатилган.

Абдуллоҳ Гул Қозоғистон пойтахтидаги Мустафо Камол Отатурк ҳайкалига гулчамбар қўйди.

Туркия президенти ўз мамлакатининг Остонадаги элчихонасининг янги бинолари анжуманини очди.

Абдуллоҳ Гул Қозоғистон парламенти палаталарининг қўшма мажлисида нутқ сўзлади, Қозоғистоннинг мустақилликдан кейинги муваффақиятларини оқишлади, Нурсултон Назарбойнинг пайтахтни Остонага кўчириши қанчалик буюк иш бўлганини алоҳида урғулади. Сўнгра у парламент палаталари раҳбарлари – Сенатнинг раиси Қасим-Жомарт Тоқаев ва Мажлис раиси Урал Муҳамеджанов билан алоҳида-алоҳида суҳбат қилди.

Остонадаги халқаро қозоқ-турк лицейини ҳам зиёрат қилган Абдуллоҳ Гул, лицей ўқувчилари ва ўқитувчилари билан учрашар экан, Нурсултон Назарбой қилган буюк ишларининг натижаларидан шунчалик тўлқинланиб кетдики, Туркиянинг пойтахти Анқарада Нурсултон Назарбойга ҳайкал ўрнатишга ваъда берди.