26 May 2010
03:27 -
Ўзбек ҳукуматининг феъли яна айниди, Тожикистон билан чегара ёпилди, баҳона ҳар доим топилади
Кечадан бошлаб қўшни Тожкистон билан давлат чегаралари ёпилди. Бу ҳақда тожик оммавий ахборот воситалари жар солмоқда. Чегарада ўрнатилган тартибга кўра, дафн маросимига отланган кишигина сим тўрлардан ўта олар экан.
Ўзбекистон ҳукумати ўзининг бу ҳаракатини Тожикистонда қақшол (полиомиелит) эпидемия даражасига кўтарилгани билан изоҳламоқда.
Шу баҳона юк вагонлари ҳам ўтказиш ҳам тўхтатилди. Ваҳоланки, бир неча кун аввал Ўзбекистон тожикларнинг юк вагонларини ўтказишга бошлаган, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бу хусусда Ислом Каримга миннатдорчилик номаси ҳам йўллаган эди. Бу нома ҳам бекор кетган кўринади.