26 May 2010
02:41 -
Ўзбекистон мактабларида ўқув йилининг сўнгги қўнғироғи янгради, ёшларимизни нима кутади?
Бугун 25 май куни Ўзбекистоннинг умумий ўрта таълим мактабларида навбатдаги ўқув йили тугади, сўнгги қўнғироқ янгради. Таянч маълумот олган 598 минг нафар, ўрта маълумот олган 77 минг нафар ўқувчи мактаб билан хайрлашди.
Мамлакатнинг ҳукумат назорати остидаги матбуотида президент Ислом Карим раҳнамолигида ўқувчиларимиз эришаётган ютуқлар мадҳ этилмоқда. Ёш авлодимиз ҳеч кимдан кам эмаслиги, пухта билим эгаси бўлаётгани, мактабларда мустақил ва соғлом тафаккурли шахслар етиштирилаётгани, мактаб уларнинг хотирасида абадий қолиши ҳақида ёзилмоқда.
Ваҳоланки, Ўзбекистон мактабларида замонавийлик, демократия, сўз ва шахс эркинлиги тушунчаларидан ҳам хабари бўлмаган манқуртлар етиштириш машинаси ишга туширилган. Айниқса қишлоқ мактабларининг ўқувчилари хотирасида билим эмас, пахта пайкаллари қолди.
Бунинг устига, бу йилги мактаб битирувчиларнинг ҳам катта қисми ишсизлар сафига қўшилади, ҳаёт тажрибасига эга бўлмаган ўн минглаб ёшлармиз оғир шароитда Россия ва Қозоғистонда мардикорлик қилишга кетади.
Ўзбекистондаги режим ўзгармас экан ёшларимизнинг келажиги йўқ. Табиий, Ўзбекистонда йўқ. Айнан шу сабабли, ёшларнинг катта қисми юртни тарк этиш орзуси билан яшайди ва биринчи имкон бўлиши билан “келажаги буюк” мамлакатдан қочади.