26 May 2010
04:08 -
Италиянинг мамлакатимиздаги элчиси Риччулли миршаббошилар билан учрашди
Бугун Италия Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси Жованни Риччулли Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида меҳмон бўлди. Дипломатни қабул қилган ИИВ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Турғунов ўзи раҳбарлик қилаётган бошқарма тузилиши, асосий вазифалар ҳамда фаолият йўналишлари ҳақида гапириб берган. Инсон ҳуқуқлари энг кўп бузилувчи мазкур тизимда тарғибот ишлари яхши йўлга қўйилган эмиш. Хусусан, вазирликда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи бир бошқарма, ИИВ академиясида эса инсон ҳуқуқлари кафедраси мавжуд.
Бироқ мамлакат куч ишлатар стуруктараларида каттагина армияни ташкил этувчи миршаблар 20 йилдан бери қонунсиз ишлаб келмоқда. Яъни, мамлакатда мазкур тизим фаолиятини тартибга солувчи қонун ёки конституциявий норма мавжуд эмас. Шу йилнинг июлидан Европа Иттифоқига раисликни қўлга олувчи Италиянинг мамлакатимиздаги элчиси, диплоатик тавозъе юзасидан бўлса керак, миршаббошиларга бу ҳақда савол бериб ўтирмабди.