26 May 2010
01:42 -
Туркия президентининг Қозоғистонга ташрифи муҳташам тантаналар ичида ўтмоқда
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Қозоғистонга расмий ташрифини ўтган куни Чимкентдан бошлаган Туркия президенти Абдуллоҳ Гулни Нурсултон Назарбойнининг ўзи кутиб олди ва ҳар ерда у билан бирга бўлмоқда.
Козоғистонда тарқатилган расмий хабарларга кўра, бугун улар Остонада қуйидаги тадбирларда қатнашишди.
Қозоғистон-Туркия бизнес-форуми. Бу ерда икки президент турк иш одамларини Қозоғистонда, қозоқ иш одамларини Туркияда инвестиция қилишга чақиришди.
Туркий тилли мамлакатларнинг архитектура ва шаҳар қурилиши III Қурултойи. Бу ерда уларга ТУРКСЎЙ ташкилоти номидан “Турк дунёсининг ривожланишига қўшган буюк ҳиссалари учун” ордени топширилди.
“Турк цивилизацияси - даврларни боғловчи ип” номли Халқаро Евросиё Конгресси. Бу анжуман Тинчлик ва тотувлик Саройида бўлиб ўтди.
Бугун икки президент Остонада Турк Академиси илмий-тақиқот марказини тантанали очилишида ҳам қатнашишди, тўғрироғи, уни биргаликда очишди. Бу ерда нутқ сўзлаган Нурсултон Назарбой “Турк Академиси Маҳмуд Қашқарий, Жусип Баласагуни, аль-Форобий, Ибн Сино, аль-Хоразмий, Хўжа Аҳмад Яссавий, Улуғбек, Алишер Навоий каби буюк фарзандлари бор Турк дунёсининг Жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини чуқур ўрганиши кераклигини” гапирди.
Абдуллоҳ Гулнинг ташрифи давом этмоқда.
Бу қисқа хабардан ҳам кўриниб турибдики, Қозоғистон Турк дунёсида ҳам лидерлик қилишга ўтди. Ислом Карим раҳномолигида чўкиб бораётган Ўзбекистон эса, ҳамма соҳаларда йўлларининг четига чиқиб қолмоқда. Ваҳолангки, Нурсултон Назарбой санаб чиққан Турк дунёси буюкларининг асосий қисми қадимий ўзбеклардир.