24 May 2010
04:38 -
Руслан Чагаевнинг ғалабасидан мухлислар шод, лекин унинг сиёсат қурбони бўлгани ачинарли
Кеча Германияда профессионал боксдаги илк жаҳон чемпионимиз Руслан Чагаев австралиялик Кали Миҳан устидан соф ғалабага эришди. Профессионал рингдаги мавеқига Кличко билан жангдан сўнг бироз дарз етган боксчимизнинг ғалабасини мухлислар катта ҳаяжон билан кутиб олишди. Жамоатчилик жойлари, ўзаро гап-сўзларда одамлар фақат Русланнинг ғалабасини гапиришмоқда. Ўзбекистон ахборот воситалари эса, боксчимизнинг жангини намойиш этиш тугул, унинг номини ҳам тилга олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Руслан ҳамма нарсага раҳнамолик қиладиган президентнинг қизи Гулнора Каримнинг ноғорасига ўйнамагани учун мамлакатдан қувилган. Ҳозир унинг номини одамлар онгидан ўчиришмоқчи. Бу ишга ҳам Ислом Карим раҳнамолик қилаётган бўлса ажаб эмас.