24 May 2010
04:12 -
Қашқадарёда бензин йўқ, нолиш ҳам йўқ
Шу кунларда Қашқадарё вилоятнинг аксар туманларида бензин йўқ. Бензин қуйиш шаҳобчалари, нефтбазалар бир неча кундан бери амалда ишламаяпти. Автомобиллар хусусий бензинфурушларнинг фаолияти ҳисобига ҳаракатланмоқда. Бир литр бензин 2200 сўмга (давлат нархи 1065 сўм) чиқиб кетган. Баъзилар бу ҳолатни Зеромакснинг инқирози билан боғлашмоқда.
Аммо, мамлакатимиз нефть маҳсулотларининг қарийб 92 фоизини, газнинг эса 97 фоизини берадиган Қашқадарёдаги бу ҳол одамларни ажаблантираётгани йўқ, ҳеч ким нолимоқчи ҳам эмас. Буни ҳеч ким халқ мақолида айтилганидек, “бўзчи бўзга ёлчимайди” деб тушунаётгани ҳам йўқ. Сабаб одиий – ўзбекларда нолиш йўқ.