24 May 2010
06:12 -
Ўзбекистондан навбатдаги ёлғон хабар: ёғ ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш саноатида техник база янгиланган эмиш
Русларнинг Regnum агентлиги Ўзбекистон ёғ ва озиқ-овқат саноати Ассосиациясининг матбуот марказига таяниб, мамлакатда шу йилнинг биринчи уч ойлигида ўтган йилгидан кўпроқ, яъни 263,4 миллион долларлик истеъмол моллари ишлаб чиқарилганини билдирди. Бундай моллар - тозаланган ўсимлик ёғи, шакар, кир совунлари ва шу кабилар экан. Улар Ассосиацияга кирадиган 70 та корхонада ишлаб чиқарилибди
Биронта русни шундай молларнинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши ва бу билан боғлиқ рақамлар қизиқтирадими? Албатта, йўқ. Ўзбекистонда улар кимнидир қизиқтириши мумкин, аммо бундай маълумотлар бизда тарқатилмайди. Сабаби ҳам маълум. Мухолифатчилар эълон қилинган рақамларни анализ қилишга бошлашса, ҳамма нарса ёлғон эканлиги очилиб қолади.
Масалан, ўша хабарда айтилишича, Ўзбекистонда ўтган йилнинг биринчи кварталига нисбатан кўпроқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилганинг сабаби – бу соҳага оид ишлаб чиқариш корхоналарининг техник базаси янгилангани эмиш. Бунинг учун 693 минг доллар маблағ сарфланибди.
Ана энди кўраверинг. 70 та ишлаб чиқариш корхонасининг техник базасини янгилаш учун кулгили даражада оз маблағ ишлатилибди-ми, демак, ҳеч қандай янгиланиш бўлмаган деса бўлаверади. Қандайдир косметик ўзгаришлар бўлган бўлиши мумкин, холос. Хабардаги бошқа рақамларга ҳам шундай ёндошсак, ҳамма нарса ёлғон ва лўттибозликдан иборат эканлиги очилиб қолаверади.