23 May 2010
13:10 - Толибон жангарилари Бағрамдан кейин Қандоҳорга ҳужум қилдилар
19 майда НАТОнинг қалъаси бўлмиш Бағрам базасига ҳужум уюштирган Толибон жангарилари кеча Қандоҳордаги аэробазасига ҳужум қилдилар, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.

НАТО расмийларининг билдиришича, кеча маҳаллий вақт билан кечқурун соат 8 атрофида базага яқин ергача етиб келган жангарилар, база тарафга қаратиб ракеталар отишган, ракеталарнинг сони маълум эмас. Базадаги баъзи ҳарбий ва ишчилар ярадор бўлган. Жангарилар базага ичига киришга ҳаракат ҳам қилмаганлар. НАТО вертолётлари уларни бомбалаган. Жангарилар ичида ўлганлар ёки ярадорла бор-йўқлиги ҳақида ҳали маълумот йўқ.

Кўринишида, бизнинг аввалги хабаримизнинг сарлавҳаси ҳақиқатга яқин, яъни жангарилар ўзларининг борликларини кўрсатиш учунгина ҳужумлар уюштирмоқдалар. Буни ўлим олдидан ва ночорликдан қилмоқдалар.