23 May 2010
07:44 - Биздан фарқли ўлароқ Ўзбекистон ахборот воситалари олтин бозори билан “қизиқмайди”
Ўтган ҳафта дунё бозорларида олтиннинг нархи тушишни давом эттирди. Масалан, пайшанба куни бир унцияси $1,181.10 бўлган олтиннинг нархи жума куни $1,177.35 эди. Ўзбекистон олтинга бой ўлка бўлса ҳам, мамлакатимизнинг оммавий ахборот воситалари олтиннинг нархи билан қизиқмайдилар, тўғрироғи, уларнинг қизиқишига йўл берилмайди.

Бир неча йил аввал олтин нархларининг дунё бозорларида ўзгариши ҳақида бизнинг сайтимиз мунтазам хабар бериб борарди. Масалан, 2007 йил 1 ноябрда тарқатган хабаримиздаги рақамлар билан танишиш ҳозир ҳам фойдали эканлигини ҳисобга олиб, ўша хабарни диққатингизга ҳавола этамиз ва бундан кейин ҳам бу мавзуни эътибордан четда қолдирмсликка ҳаракат қиламиз.

2007 йил, 1 ноябрь: Олтиннинг нархи доллар ҳисобида 1980 йил даражасига чиқди

Ўтган асрнинг 80-чи йилларидан бери нархи фақат тушиб бораётган олтин сўнги йилларда ўз қийматини ошира бошлади.

1980 йилда 1 унция (28,35 грамм) олтининг нархи 800 долларга чиққан. Кейинчалик нархи фақат тушиб бораётган олтин сўнги йилларда секин-аста қаддини ростламоқда эди. Аммо бу йил у яна ҳам кескин ошишга бошлади. Бундан бир неча ой аввал ҳам 650 доллар атрофида бўлган олтиннинг нархи бугун 800 га етибди. Инфляцияни ҳисобга олсак, 1980 йилнинг 800 доллари бугунги 800 доллардан анча юқори қийматга эга бўлган. Демак, олтиннинг нархи яна ҳам ошиб боришини кутиш мумкин.

Олтин нархи ошишининг сабаби – дунё валюталарининг беқарорлиги туфайли трайдерлар олтинни кенгроқ ишлатаётишга ўтаётганларидир.

Ўзбекистон катта олтин заҳираларига эга, олтиннинг нархи дунё бозорида ошса, мамлакатимиз фойдасига бўлиши керак. Аммо, амалда нима бўлаётгани, олтинимиз ҳозир қаерга кетаётганини ҳеч ким билмайди. Турли тахминларга кўра, Андижон қонхўрлигидан сўнгра, Россия президенти Путинга орқа қилиб тахтини сақлаб келаётган Ислом Карим олтин конларимиз ва улардан олинадиган фойдани тўла русларнинг қўлига топширган. Демак, олтинимиз мустақилликдан олдин халқимизга ҳеч бир фойда келтирмагани каби, ҳозир ҳам келтирмаяпти. Русларнинг нефтдан олаётган фойдалари олтин нархининг ошиши туфайли яна ҳам кўпаймоқда. Ўзбек олтини ҳисобига ҳам.

Дарвоқе, кечаги хабаримизда айтилганидек, Навоийда халқаро аэропортнинг очилиши руслар ташаббуси билан ва уларнинг эҳтиёжларини қондириш учун бўлганлигига ҳам шубҳа йўқ.

Булардан халқимиз фойда кўрмаса ҳам, Ислом Каримнинг позицияси мустаҳкамланади.