24 August 2010
05:47 -
Ўзбекистонда 7 ойда 10 минг тоннадан ортиқ рангли металл сотилди
Ўзбекистоннинг рангли металлар ички биржа бозорида жорийдаги йилнинг 7 ойида 10 минг тоннадан ортиқ рангли метал сотилганини билдирган CA-News агентлиги бу рақамни қаердан олганини айтмаган. Бу рақам аввалги йилнинг шу даврига нисбатан 500 тоннага ортгани айтилган холос.
Хабарда айтилишича, биржадаги сотишлар ҳажми юқори бўлган. Бунинг сабаби мамлакат ичида рангли металларга эҳтиёжнинг ортиб бориши, биринчи навбатда, кабель заводларида ортиб бориши билан боғлиқ. Рангли металл ишлаб чиқарувчиларнинг бозордаги фаоллиги ҳам олиб-сотиш ҳажмининг ортишига хизмат қилибди.
Хуллас, Ўзбекистонда бу йилнинг 7 ойида 10 минг тоннадан ортиқ металл сотилганигина маълум. Металлни ким сотиб - ким олаётгани, олиб-сотилган рангли металларнинг турлари, олтин ҳам бунга кириб-кирмаслиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Булар Ўзбекистонда сир бўлса ҳам ажаб эмас.